Иқтисод

Тошкент ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 ёқилғиси сотилмоқда

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишСотрудник автозаправочной станции заправляет автомобиль клиента
Сотрудник автозаправочной станции заправляет автомобиль клиента - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган АИ-91 5700 сўм бўлса, импорт ёқилғисининг ҳар бир литри 6100 сўмдан баҳоланмоқда.

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 ёқилғиси сотилмоқда. Бу ҳақда Аutostrada.uz ахборот портали хабар тарқатди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонга импорт қилинаётган АИ-92 ёқилғисининг нархи АИ-91 дан 400 сўм қимматроққа сотилмоқда. АИ-91 5700 сўм бўлса, импорт ёқилғисининг ҳар бир литри 6100 сўмдан баҳоланмоқда.

Заправка автомобиля на одной из автозаправочных станций. - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Бензин харажатлари давлат томонидан қисман қопланади

Шунингдек, 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб истеъмолчига сотиладиган бензин, дизел ёқилғиси, суюлтирилган газ учун акциз солиғи 22,8 фоизга, сиқилган газ учун эса 14,9 фоизга кўтарилиши айтилмоқда.

Охирги маротаба ёқилғи нархи 2019 йилнинг август ойида кўтарилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизматининг маълумот беришича, Ўзбекистонда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги қарорига мувофиқ  “UNG Petro” МЧЖ ташкил этилган.

Айни дамда ушбу  бренд (“UNG”) билан АЁҚШлар орқали истеъмолчиларга етказилаётган АИ-80, АИ-91 ва АИ-95 русумли автобензинлар ва дизель ёқилғилари сони бугунга келиб 25 тага етган.

Ҳозирги кунда АЁҚШларда сотилаётган юқори октанли ЕВРО стандартларига жавоб берувчи АИ-92 русумли автобензин ҳам “UNG Petro2 МЧЖга тегишли ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала