Дунёда

Покистоннинг собиқ президенти ўлим жазосига ҳукм қилинди

© Sputnik / СтрингерФлаг Пакистана
Флаг Пакистана - Sputnik Ўзбекистон
Покистоннинг собиқ президенти Парвез Мушарраф давлатга хиёнат айблови билан ўлим жазосига ҳукм қилинди.

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Покистоннинг собиқ президенти Парвез Мушарраф давлатга хиёнат айблови билан ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда “Dawn” газетаси хабар қилди.

Махус суд ҳукмига кўра, собиқ давлат раҳбари Покистон Конститутциясининг олтинчи моддасига мувофиқ айбдор деб топилган.

Парвез Мушаррафга қўйилган айбловлар унинг 2007 йилда мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этиши ва Олий суд аъзоларини ҳисбга олишни буюргани билан боғлиқ.  Мушарраф 2001 йилдан 2008 йилгача Покистон президенти вазифасини бажарган.

72 ёшли Мушарраф ҳозирда Дубайда. Тергов версияга кўра, у ўзига нисбатан қўйилган жиноий айбловлар туфайли у ерга қочиб кетган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала