Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Японияга жўнаб кетди

Қайд этилишича, давлат раҳбарининг расмий ташрифи икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг янги босқичини бошлаб беради.

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Синдзо Абэнинг таклифига биноан 17 декабрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Япония стратегик шерик, икки мамлакатни яқин кўп қиррали ҳамкорлик боғлаб туради. Давлат раҳбарининг расмий ташрифи икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг янги босқичини бошлаб беради. 

Флаг Японии - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Японияда Ўзбекистондаги кенг кўламли ва жадал ислоҳотлар юқори баҳоланмоқда

Мирзиёев дастлаб мамлакатнинг йирик саноат ва илм-фан маркази - Нагоя шаҳрида бўлади. Токио шаҳрида Япония Императори, Бош вазири, парламенти ва ҳукумати раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев 2019 йил 17-20 декабрь кунлари расмий ташриф билан Японияда бўлиши хабар қилинган эди. Ташриф доирасида Ўзбекистон билан Япония ўртасида стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисида Қўшма баёнот қабул қилиниши, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, божхона, туризм, илмий-техник ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг шартнома-ҳуқуқий асосини мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала