Ҳодисалар

Метро қурилишидаги авария сабабларини ҳукумат комиссияси ўрганади

© Sputnik / Рамиз БахтияровМашины скорой помощи на месте обрушения строящейся ветки метро в г. Ташкент
Машины скорой помощи на месте обрушения строящейся ветки метро в г. Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг қурилаётган қисмида содир бўлган ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва уни зудлик билан бартараф қилиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди.

ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Ҳукумат фармойиши билан Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг қурилаётган қисмида содир бўлган ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва уни зудлик билан бартараф қилиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди.

В Ташкенте обрушилась часть строящейся линии метро - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Тошкент метросининг Юнусобод йўналиши қурилишида авария содир бўлди

Комиссияга содир бўлган ҳодиса сабабларини ва оқибатларини жойида ўрганиш, ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳамда бошқа бир қатор вазифалар юкланди.

Бугун, 18 декабрь куни Тошкент метрополитени Юнусобод линиясида қурилиш ишлари олиб борилаётган очиқ участкада авария ҳолати юз берди.

Бош вазир биринчи ўринбосари Ачилбой Раматов шахсий назорати остида хизмат текшируви ўтказилмоқда. Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, пудратчи қурилиш ташкилотларининг куч ва воситалари ёрдамида юзага келган ҳолат бартараф этилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0