Сиёсат

Мирзиёев Нагоя университетининг фахрий доктори унвони билан тақдирланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Университете Нагои прошла торжественная церемония присвоения Президенту Республики Узбекистан Шавкату Мирзиёеву звания почетного доктора
В Университете Нагои прошла торжественная церемония присвоения Президенту Республики Узбекистан Шавкату Мирзиёеву звания почетного доктора - Sputnik Ўзбекистон
Нагоя университетининг илмий кенгаши Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевга университет фахрий доктори унвонини бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Шавкат Мирзиёев Нагоя университетининг фахрий доктори унвони билан тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев и его супруга Зироат Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Мирзиёев ва унинг рафиқаси Японияда қандай кутиб олинди

Нагоя университетининг илмий кенгаши таълим соҳасини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси ҳамда илм-фан ва академик алмашинувларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани учун, шунингдек, Ўзбекистонда янги босқичда амалга оширилаётган иқтисодиётни либераллаштириш ва барқарор тараққиётга эришиш борасидаги ислоҳотлар эътирофи сифатида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевга университет фахрий доктори унвонини бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Мазкур унвонни топшириш маросимида университет раҳбарияти, профессор ва ўқитувчилари, талабалари ҳамда Нобель мукофоти совриндорлари иштирок этди.

Маросимда Нагоя университети президенти Сейичи Мацуо сўзга чиқиб, Ўзбекистон раҳбари икки мамлакат ўртасида илм-фан соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётгани, ушбу қарор таълим соҳасидаги узоқ муддатли ва истиқболли ҳамкорликни янада кенгайтиришга томонларнинг интилиши ифодаси эканини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида ўзбек ва япон халқларини ўхшаш миллий ва ахлоқий қадриятлар билан бирга илм-фан ва тафаккурга, камолотга доимо интилиб яшаш каби эзгу фазилатлар бирлаштириб туришини таъкидлади. Замонавий дунёда инсон капитали, интеллектуал салоҳият, инновацион ғоялар, юқори технологиялар жадал ва барқарор тараққиётнинг фундаментал асосини ташкил қилаётганини қайд этди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Университете Нагои прошла торжественная церемония присвоения президенту Узбекистана Шавкату Мирзиёеву степени почетного доктора
Мирзиёев Нагоя университетининг фахрий доктори унвони билан тақдирланди - Sputnik Ўзбекистон
В Университете Нагои прошла торжественная церемония присвоения президенту Узбекистана Шавкату Мирзиёеву степени почетного доктора

Давлат раҳбари, шунингдек, Ўзбекистон – Япония ҳамкорлигида улкан ишлар амалга оширилганини қайд этиб, айни вақтда бу борада ишга солинмаган имкониятлар ҳам борлигини таъкидлади ҳамда қатор таклифларни илгари сурди. Бу борадаги ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида илмий-академик алмашувлар ва технологиялар трансфери бўйича Ўзбекистон-Япония қўшма фондини ташкил қилишни таклиф этди.

Ушбу фонд илмий тадқиқотларни, икки мамлакат ёш олимларининг биргаликдаги илмий изланишларини молиялаштириш, талаба ва профессор-ўқитувчилар алмашуви бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади.

Президент Ўзбекистон – Япония азалий дўстлигининг рамзи сифатида мамлакатимизда ўзбек ва япон тилларида чоп этилган бир қанча китоб ва альбомларни Нагоя университети кутубхонасига тақдим этди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташрифининг Нагоядаги тадбирларга бой дастури ўз ниҳоясига етди. Республика раҳбари Токиога жўнаб кетди. Аэропортда уни Аичи префектураси ва Нагоя шаҳри раҳбарияти, бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала