Таксичи мигрантлар Россия ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши керак – янги қонун

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишРабота такси в Москве
Работа такси в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мигрант-таксичилар Россия ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга мажбурлайдиган қонун тайёрланди. Депутатлар мигрантларга ўз ҳайдовчилик малакаларини Россия давлат органларида тасдиқлаш мажбуриятини юкламоқчи.

ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Бир гуруҳ сенаторлар ва депутатлар Давлат Думасига такси йўловчиларининг хавфсизлигини оширувчи қонун лойиҳасини киритишди, деб хабар қилди “Единая Россия" партияси матбуот хизмати.

Автомобиль Yandex Taxi - Sputnik Ўзбекистон
Такси, лицензия ва солиқ: йўловчиларни ташиш соҳасида кутилаётган янгиликлар

Қонун лойиҳасида такси ҳайдовчиларига Россия ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга бўлиш талаби киритилган. Агар ҳужжат маъқулланса, хорижий фуқаролар ўз ҳайдовчилик малакаларини Россия давлат органларида тасдиқлашлари керак бўлади.

Шу билан бирга, Россия ҳайдовчилик гувоҳномасига ўтиш учун уч йил муддатга кечиктириш назарда тутилган.

Бундан ташқари, қонунда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар такси хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлиши белгилаб қўйилган. Шунингдек, қонун лойиҳасида агрегаторларни таксида ишлашга рухсат берилмаган ҳайдовчилари буюртмаларни олиши учун молиявий жавобгарлик белгилаш кўзда тутилган.

Тизимда рўйхатдан ўтиш пайтида ҳайдовчиларни текшириш тартибини осонлаштириш учун қонунда таксилар учун рухсатномаларнинг минтақавий реестрларини яратиш таклиф қилинган, унга ҳар бир агрегатор уланиши керак бўлади.

Янгиликлар лентаси
0