Тошкентда Нагоя юқори технологиялар парки ташкил этилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев встретился с мэром города Нагои Такаси Кавамурой.
Шавкат Мирзиёев  встретился с мэром города Нагои Такаси Кавамурой. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Нагоя мэри Такаси Кавамура билан учрашди. Учрашувда шаҳар делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи натижасида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Япония Тошкентда Нагоя юқори технологиялар парки ташкил этишни муҳокама қилмоқда.

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг Нагоя мэри Такаси Кавамура билан учрашувида маълум бўлди.

В Ташкенте открылся тематический парк Навруз - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда янги "Наврўз боғи" очилди

“Учрашувда Нагоя мэрияси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи натижасида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Пойтахтимиз Тошкентда Нагоя юқори технологиялар паркини ташкил этиш, иқтисодиёт, саноат, транспорт, таълим, туризм ва бошқа устувор йўналишларда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш шулар жумласидан”,  - дейилади давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилишича, 2020 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар "йўл харитаси"ни ишлаб чиқишга келишиб олинган.

Шунингдек, учрашув сўнгида Тошкент ҳокимлиги ва Нагоя мэрияси ўртасида Шериклик тўғрисида битим имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Аичи префектураси губернатори билан учрашгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0