Юнусободдаги авария қурбонлари сони ошди - рўйхат

© SputnikСитуация на месте обрушения строящейся ветки Ташкентского метрополитена
Ситуация на месте обрушения строящейся ветки Ташкентского метрополитена - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Юнусобод метро йўли қурилишида тупроқ остида қолган олтинчи одам жасади олиб чиқилиб, шахси аниқланган.

ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида юз берган фавқулодда вазият оқибатида ҳалок бўлганлар сони 6 нафарга етди, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.

Ситуация на месте обрушения строящейся ветки ташкентского метро - Sputnik Ўзбекистон
Метрополитен ўпирилишида ҳалок бўлган бешинчи шахснинг жасади топилди

"Воқеа жойида олиб борилган тезкор қидирув-қутқарув ишлари натижасида кеча ва бугун 6 нафар фуқаронинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилди ва уларнинг шахсига аниқлик киритилди:

1. 1989 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Абдуллаев Ойбек Тўра ўғли;

2. 1989 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Равшанов Жонибек Ислом ўғли;

3. 1999 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Абдуллаев Давронбек Ботирович;

4. 1986 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида истиқомат қилган фуқаро Диёров Анвар Нормуродович;

5. 1996 йилда туғилган, Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, Фармонобод қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Рахматов Ихтиёр Амриддин ўғли.

6. 1981 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида истиқомат қилган фуқаро Каримов Зариф Тўлқиновичдир.

Ҳукумат комиссияси томонидан жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига барча зарур моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда”, - дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0