Фарғона вилоятида ноқонуний ташвиқот ҳолати аниқланди – Ички ишлар вазири

© Sputnik / Дильшода РахматоваГлава МВД Узбекистана Пулат Бабаджанов
Глава МВД Узбекистана Пулат Бабаджанов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясида бўлиб ўтган брифингда Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов сайлов куни хавфсизлик чоралари ҳақида гапирди.

ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясида бўлиб ўтган брифингда Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов сайлов куни хавфсизлик чоралари ҳақида гапирди.

Производство растительного масла  - Sputnik Ўзбекистон
Ёғли таклиф: депутатликка номзод сайловчиларни мой билан сотиб олмоқчи бўлди

Сайлов участкалари очилганидан бери жиддий ҳуқуқбузарлик бўйича шикоят тушмаган.

Вазирнинг сўзларига кўра, Фарғона вилоятида аниқланган қонунбузарлик тўғрисида унга ахборот берилган.

Қува шаҳрида яшовчи киши ўз қариндошининг портретини ноқонуний равишда ўз машинасига илиб қўйиб, унга овоз берилиши учун ташвиқот олиб борган. Қонунга мувофиқ, сайловга бир кун қолганда ва сайлов куни сайлов ташвиқот тақиқланади.

Фуқарога нисбатан кўрилган чоралар қўшимча равишда эълон қилинади, дея таъкидлади Бобожонов.

"Жорий йилнинг 20 декабригача рўйҳатдан ўтган сиёсий партиялардан номзодлар томонидан ўтказилган 750 та учрашувларда 250 мингдан зиёд фуқароларимиз иштирок этган ва уларнинг хавфсизлиги самарали таъминланган", - деб таъкидлади Ички ишлар вазири.

Эслатиб ўтамиз, Олмазор сайлов округидан Тошкент шаҳар депутатлигига номзоди кўрсатилган А.М.Аҳмедовнинг сайловолди ташвиқотлари юзасидан маъмурий иш қўзғатилганди.

38-Олмазор сайлов округидан Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига номзоди кўрсатилган А.М.Ахмедов жорий йилнинг 15-16 декабрь кунлари Чилонзор тумани “Катта Чилонзор-1” ҳамда “Катта Чилонзор-2” МФЙлари ҳудудида ўтказилган ярмаркаларда иштирок этган.

Шунингдек, сайловчилар билан учрашиб, уларга “O'zlidep” логотипи жойлаштирилган пештахталар орқали раҳбарлигидаги ташкилот томонидан ишлаб чиқарилган ун ва ёғ маҳсулотини имтиёзли нархда сотган. Сайловчиларга шу тариқа сайловолди ташвиқотини олиб борган.

Айни дамда А.М.Ахмедовга нисбатан  маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар маъмурий ишлар бўйича Чилонзор туман судига юборилган.

Янгиликлар лентаси
0