Жамият

МСК: соат 15.00га қадар 58,3 % киши овоз берди

© Sputnik / Рамиз БахтияровГолосование на парламентских выборах в Узбекистане
Голосование на парламентских выборах в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Марказий сайлов комиссияси сайловларда маҳаллий вақт соат 15.00 га қадар иштирок этган сайловчиларнинг дастлабки рақамларини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Марказий сайлов комиссияси сайловларда маҳаллий вақт соат 15.00 га қадар иштирок этган сайловчиларнинг дастлабки рақамларини эълон қилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев проголосовал на парламентских выборах - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Шавкат Мирзиёев оиласи билан биргаликда сайловда овоз берди – фото

Маҳаллий вақт соат 15.00 га қадар сайловчиларнинг 10 миллион 949 минг 771 нафари ёки 58,3 фоизи овоз берди.

Қашқадарё (68,2%), Андижон (67,7%) Самарқанд вилоятларида сайловчилар энг фаол иштирок этмоқда. Ҳозирча пойтахтда энг пассив кўрсаткич (44,4%).

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида соат 08:00да сайлов участкалари очилди. Уларнинг фаолияти соат 20:00га қадар давом этади.

Сайловда 20,5 миллиондан ортиқ сайловчи Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар учун овоз бериши мумкин.

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати маълумотларига кўра, сайловчиларнинг 10 миллион 147 минг 772 нафари эркак, 10 миллион 355 минг 690 нафари аёл; 2 миллион нафар илк бор сайловда қатнашиб, овоз бериш ҳуқуқидан биринчи марта фойдаланиши кутилмоқда.

Сайловлар янги Сайлов кодексига биноан ўтказилмоқда. Унда илк бор бешта сиёсий партия иштирок этмоқда: Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала