Сайлов ташвиқоти қоидаларини бузган кишига чора кўрилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНочной Ташкент
Ночной Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сайлов кодексининг 44-моддасига кўра, сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқот олиб бориш тақиқланган.

ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Депутатликка номзод маъмурий жавобгарликка тортилди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Глава МВД Узбекистана Пулат Бабаджанов - Sputnik Ўзбекистон
Фарғона вилоятида ноқонуний ташвиқот ҳолати аниқланди – Ички ишлар вазири

“Сайлов кодексининг 44-моддасига кўра, сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқот олиб бориш тақиқланган.

Ушбу тартиб қонун билан қатъий белгилаб қўйилишига қарамасдан, Халқ депутатлари Қува туман кенгашига “Адолат” социал демократик партиясидан номзоди кўрсатилган Б.Мавлоновнинг ишончли вакили Х.Абдуллаев 2019 йил 22 декабрь куни соат 08:30 ларда ўзининг “Ласетти” русумли автомашинаси олди қисмига “Адолат” социал демократик партияси, икки ён томонларига “Мавлонов Баҳромжонга овоз беринг” деган ёзувларни оддий бўёқда ёзиб олиб, Қува тумани, Жалаёр округи ҳудудидаги 25-сонли мактабда жойлашган 589-сонли, Меҳнатобод қишлоғи 51-мактабда жойлашган 743-сонли сайлов участкалари олдида автомашина ойналарини очган ҳолда “Мавлонов Баҳромжонга овоз беринглар” деб тарғиб қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан, Қува туман прокуратураси томонидан Б.Мавлоновнинг ишончли вакили Х.Абдуллаевга нисбатан МЖтКнинг 51-5-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун Қува туман маъмурий судига юборилган”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Олмазор сайлов округидан Тошкент шаҳар депутатлигига номзоди кўрсатилган А.М.Аҳмедовнинг сайловолди ташвиқотлари юзасидан маъмурий иш қўзғатилганди.

38-Олмазор сайлов округидан Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига номзоди кўрсатилган А.М.Ахмедов жорий йилнинг 15-16 декабрь кунлари Чилонзор тумани “Катта Чилонзор-1” ҳамда “Катта Чилонзор-2” МФЙлари ҳудудида ўтказилган ярмаркаларда иштирок этган.

Шунингдек, сайловчилар билан учрашиб, уларга “O'zlidep” логотипи жойлаштирилган пештахталар орқали раҳбарлигидаги ташкилот томонидан ишлаб чиқарилган ун ва ёғ маҳсулотини имтиёзли нархда сотган. Сайловчиларга шу тариқа сайловолди ташвиқотини олиб борган.

Ахмедовга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар маъмурий ишлар бўйича Чилонзор туман судига юборилган.

Янгиликлар лентаси
0