Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг

Бухоро шаҳрида рўй берган ёнғинда 5 ёшли қизчанинг жасади топилди

© Sputnik / Александр Пирагис / Фотобанкка ўтишСотрудник МЧС во время тушения пожара
Сотрудник МЧС во время тушения пожара - Sputnik Ўзбекистон
Ёнғинни келиб чиқиш сабаби иситиш қозони дудбуронининг нотўғри ўрнатилиши эканлиги тахмин қилинмоқда. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Бухоро шаҳрининг Махтумқули кўчасидаги уйда ёнғин содир бўлди. Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасининг 2014 й.т. қиз набирасини куйган ҳолдаги жасади топилди. Бу ҳақда ДЁХХ хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишича, 23 декабрь куни соат 00 дан 48 дақиқа ўтганда ушбу уйда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув қисмига хабар келиб тушган.

В Алмазарском районе произошел пожар - Sputnik Ўзбекистон
ФВВ Ислом цизилизацияси марказидаги ёнғин бўйича маълумот берди

Воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган.  Бўлинмалар чақирилган манзилга 9 дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 01:05 да қуршаб олинган ва соат 02:15 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 45 кв.метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Сақлаб қолинган майдони 150 кв.метр.

“Ачинарлиси, ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасининг 2014 й.т. қиз набирасини куйган ҳолдаги жасади топилган”,  - дейилади хабарда.

Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби иситиш қозони дудбуронининг нотўғри ўрнатилиши эканлиги тахмин қилинмоқда. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала