Камилов Сергей Лебедев билан ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашди

© Пресс-служба МИД РУзАбдулазиз Камилов встретился с председателем Исполнительного комитета – Исполнительным секретарем СНГ Сергеем Лебедевым.
Абдулазиз Камилов встретился с председателем Исполнительного комитета – Исполнительным секретарем СНГ Сергеем Лебедевым. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи директори Сергей Лебедев билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи директори Сергей Лебедев билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Лебедев Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтган сайловни кузатувчи МДҲ миссияси раҳбари сифатида мамлакатга келган.

Председатель исполнительного комитета – исполнительного секретаря СНГ Сергей Лебедев - Sputnik Ўзбекистон
Сергей Лебедев сайлов жараёни ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди

Қайд этилишича, Сергей Лебедев 22 декабрь куни якунланган сайлов жараёнига юқори баҳо берган.

Учрашув давомида Ўзбекистоннинг 2020 йилда МДҲдаги раислиги доирасида мамлакат ва Ҳамдўстлик Ижроия қўмитаси ўртасидаги муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислиги тузилма салоҳиятини янада тўлиқ намоён этишига хизмат қилишига умид билдирилди. Ўзбекистон томони ишлаб чиққан Консепсия ва уни амалга ошириш бўйича Тадбирлар режасида МДҲдаги раисликнинг асосий устувор йўналишлари белгиланган. Хусусан, Ўзбекистонда жами 30 дан ортиқ тадбирлар, жумладан, Ҳамдўстликнинг асосий органлари – Давлат раҳбарлари кенгаши ва Ҳукумат раҳбарлари кенгаши, Иқтисодий кенгаш, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ва бошқа қатор соҳавий тузилмаларининг йиғилишларини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Суҳбат чоғида ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Янгиликлар лентаси
0