Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Сергей Лебедевни қабул қилди

© Пресс-служба президентаПрезидент Узбекистана принял председателя Исполнительного комитета – Исполнительного секретаря СНГ
Президент Узбекистана принял председателя Исполнительного комитета – Исполнительного секретаря СНГ - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидан кузатувчилар миссияси бошчилигида Ўзбекистонда бўлиб турган МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедевни қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидан кузатувчилар миссияси бошчилигида Ўзбекистонда бўлиб турган МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедевни қабул қилди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

© Пресс-служба президентаПредседатель Исполнительного комитета – Исполнительный секретарь СНГ Сергей Лебедев
Шавкат Мирзиёев Сергей Лебедевни қабул қилди - Sputnik Ўзбекистон
Председатель Исполнительного комитета – Исполнительный секретарь СНГ Сергей Лебедев

Давлат раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга навбатдаги сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш даврида МДҲ миссияси фаол ишлагинини таъкидлади.

Сергей Лебедев сайловни кузатишда иштирок этиш таклифи, қолаверса, Ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар ва Ижроия қўмитадан 180 вакилдан иборат МДҲ кузатувчилар миссиясининг самарали фаолиятини таъминлаш йўлида яратилган қулай шароитлар учун самимий миннатдорлик билдирди. 

Сайлов жараёни юксак савияда ташкил этилгани, миллий қонунчилик ва халқаро стандартларга тўлиқ мос равишда ўтгани қайд этилди. 

МДҲ Ижрочи котиби сайлов кўп партиявийлик асосида, эркин, шаффоф ва рақобат муҳитида ўтгани, мамлакатдаги демократик ўзгаришларни чуқурлаштиришнинг муҳим омили бўлганини таъкидлади. 

Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистоннинг Ҳамдўстлик мамлакатлари билан кўп томонлама ҳамкорлиги истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Республиканинг 2020 йилда МДҲда раислигини самарали ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала