МСК раиси сайловдаги камчиликлар ҳақида

Oбуна бўлиш
Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов сайлов жараёнида йўл қўйилган камчиликлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Абдусаломов таъкидлашича, баъзи сайлов участкаларида “оилавий овоз бериш” ҳолатлари аниқланган. Сайлов бюллетенларига сайловчилар томонидан қўйилган имзоларнинг ўхшашлиги, овоз бериш куни электр энергиясидаги узилишлар сабабли Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати тизимидани фойдаланишнинг имкони чеклангани каби камчиликлар кузатилган.

Ҳозирги вақтда Марказий сайлов комиссияси округ сайлов комиссиялари томонидан тақдим этилган баённомалар ҳамда бошқа ҳужжатларни кўриб чиқмоқда. 

Сайлов кодексига мувофиқ, зарур ҳолларда – алоҳида участка сайлов комиссияларининг материаллари Марказий сайлов комиссияси томонидан яна бир бор синчиклаб кўриб чиқилади. Фақат шундан сўнг Марказий сайлов комиссияси сайлов якунлари тўғрисида қарор қабул қилади.

Сайловни жараёни 140 минг маҳаллий кузатувчилар ва 800 дан ортиқ халқаро, шунингдек, 9 та ташкилот, шу жумладан МДҲ, ШҲТ ва ЕХҲТ кузатувчилари кузатиб борди. Кузатувчилар овоз беришга юқори даражада тайёргарлик кўрилганини қайд этдилар. 

МСК раиси баёноти ҳақида лавҳани Sputnik видеосида томоша қилишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0