Россия толибларни ҳеч қачон ҳимоя қилмаган – Россия ТИВ

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишЗдание Министерства иностранных дел РФ на Смоленской-Сенной площади в Москве
Здание Министерства иностранных дел РФ на Смоленской-Сенной площади в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ Иккинчи Осиё департаменти директорининг ўринбосари Россия ва радикал ҳаракатнинг мақсадлари бир-бирига тўғри келмаслиги, улар фақат бир нуқтада кесишишларини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Россия ТИВ Иккинчи Осиё департаменти директорининг ўринбосари Дмитрий Кабаев Россия ва “Толибон”* радикал ҳаракатининг манфаатлари фақат “Ислом давлати”* террорчилик ташкилотига қарши курашда бир-бири билан кесишишини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Министерство иностранных дел России - Sputnik Ўзбекистон
Россия ТИВ “Ишқобод” чегара постига уюштирилган ҳужумга муносабат билдирди

“Россия ҳеч қачон толиблар, “Толибон” ҳаракатининг ҳимоячиси бўлмаган. Мақсадларимиз бир-бирига тўғри келмайди, “Толибон”ларнинг мақсадлари бошқа. Фақат бир нуқтада, биз ўзининг ғайриинсоний қонунларини бутун дунёга ёймоқни истаётган “Ислом давлати” ҳаракатига қарши  курашмоқдамиз, деган жойда кесишади. “Толибон” ўз ҳудудида бу ҳаракатга қарши курашмоқда. Фақат шу нуқтада манфаатларимиз кесишади”, - деди Кабаев Россия-Афғонистон ёшлар форумининг ёпилиш маросимида.

У шу боис Россия Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши, бир-бирига қарши курашаётган томонлар музокаралар олиб бориши учун саъй-ҳаракатларни амалга ошираётганини қайд этди.

Унинг сўзларига кўра,  Россия барча бир-бирига қарши курашаётган томонлар музокаралар олиб бориши ва афғон халқининг ўзи ҳукумат тепасида ким ва қайси сиёсий куч бўлиши ҳал қилишини истайди.

*”Ислом давлати” (ИШИД, ИД), “Толибон” - Россия ва қатор бошқа давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилот

Янгиликлар лентаси
0