Жорий йил 11 ойида энг кўп ЙТҲ содир бўлган ҳудудлар маълум қилинди

© ГУВД г. ТашкентаДТП в Ташкенте
ДТП в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2018 йилда республика бўйича умумий 8077 та ЙТҲ ҳолатлари содир бўлган. Натижада 2066 киши вафот этган, 7564 киши жароҳат олган.

ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида 2018 йилнинг шу даврига нисбатан республика бўйича содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари 11,9 фоизга, яъни 8077 тадан 7115 тага камайган. Бу ҳақда АОКА агентлигида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматидаги ислоҳотлар юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Актриса Гавҳар Шарипова - Sputnik Ўзбекистон
Гавҳар Шарипованинг вафотига сабаб бўлган ЙТҲ тафсилотлари маълум бўлди

Маълум қилишинишича, 2018 йилда Республика бўйича умумий 8077 та ЙТҲ ҳолатлари содир бўлган. Натижада 2066 киши вафот этган, 7564 киши жароҳат олган. 

2019 йилнинг ўтган 11 ойида содир бўлган ЙТҲлари 7115 тага камайган бўлиб, натижада 1826 таси ҳалок бўлганлик, 6531 та жароҳат олганлик ҳолати қайд этилган. 

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати ахборот хизматининг матбуот анжуманидан ташқари маълум қилишича, 2019 йилда энг кўп ЙТҲлар кузатилган ҳудудлар  Тошкент шаҳри, Фарғона вилояти ҳамда Тошкент вилоятига тўғри келади.

Биргина Тошкент шаҳрининг ўзида жорий йилнинг 11 ойи давомида 1005 та ЙТҲ кузатилган. Ушбу кўрсаткич Фарғона вилоятида 895 та, Тошкент вилоятида эса 824 тани ташкил этган.

Содир бўлган ЙТҲлар натижасида ҳалок бўлганлар сони жорий йилнинг 11 ойи мобайнида Тошкент вилоятида 256 тани ташкил этган. Шундан 236 киши Самарқанд вилояти, 203 инсон  Фарғона вилоятида содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган. 

Жароҳат олганлар сони эса Тошкент шаҳрида 1172 нафар, Фарғона вилоятида 767,  Тошкент вилоятида эса 699 кишини ташкил этган.

Янгиликлар лентаси
0