Жамият

Ўқитувчиларнинг кўпроқ қайси касалликдан азият чекишлари айтилди

© Sputnik / Кирилл Брага / Фотобанкка ўтишШкольники
Школьники - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Халқ таълими ходимлари учун узатилиб бориладиган ахборотлар каналида ўқитувчиларнинг асосан қайси касалликдан азият чекишлари ҳақида айтилди.

ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Халқ таълими ходимлари учун узатилиб бориладиган ахборотлар каналида ўқитувчиларнинг асосан қайси касалликдан азият чекишлари ҳақида айтилди.

Кролик - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Мактаб, боғча ва ҳарбий қисмларда овқатланиш рационига қуён гўшти қўшилади

Қайд этилишича, педагоглар кўпинча сурункали чарчоқ билан юрганликлари боис улар касб касалликларига осон чалинадилар. Шифокорлар таҳлилига кўра, ўқитувчиларга энг кўп хавф соладиган касалликлар қуйидагилардир:

Неврозлар. Унга дучор бўлган ўқитувчилар ўқув йили ярмига бориб улгурмай, синфда ўз-ўзидан бақириш, бўр йўқлиги ёки ручка ёзмагани учун йиғлаб юбориш, уй ишларини текшириш асносида электрга уланган дазмолни ва бошқа майда нарсаларни унутиб қолдириш ҳолатларига дуч келадилар. Неврознинг асосий белгилари ўзи билан ўзи гаплашиш, салга тутоқиш, тушкунликка мойил бўлишдир.

Томоқ касалликлари. Кўпинча ҳаддан ортиқ кўп ва бақириб гапиришдан, зўриқишдан товуш пайчалари зарарланади. Ўқитувчи шундай вазиятда томоқ ҳиқилдоқ касалликларига осон чалинади. Масалан ўқитувчининг эрталаб чиройли чиқиб турган овози кечки пайтга бориб умуман чиқмай қолиши мумкин.

На территории рынков Чилонзор буюм савдо и Дустлик савдо мажмуаси,  также возле торгового комплекса Тошкент савдо маркази установлены кнопки экстренного вызова - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Мактаб ва диний ташкилотлар объектлари “ташвиш тугмалари” билан жиҳозланади

Қомат бузилишлари. Оғир сумкалар, иш жойидаги ноқулай стол-стуллар кўпинча ўқитувчиларда бел ва умуртқа касалликларини келтириб чиқаради. Скалиоз (курак соҳасининг тепага кўтарилиши)бўлиши ҳам мумкин.

Инфаркт ва инсультлар. Бу касалликлар тинимсиз стресс, ақлий зўриқиш, кераксиз топшириқлар, оилавий можаролар туфайли келиб чиқади. Ўқитувчиларда ҳам турли хил зўриқишлар йиғилиб, инфаркт ёки инсультга олиб бориши мумкин.

Бундай дардлардан ҳоли бўлиш учун иш жойи ва уйда ўзини иложи борича хотиржам тутиш, ҳар бир ишни ўз вақтида бажариш, ўқувчилар ва ҳамкасблар олдида кўнгилни кенг қилиш, майда гап-сўзларга эътибор бермаслик, ғийбатдан узоқроқ юриш, тўғри овқатланиш ва ҳар куни очиқ ҳавода сайр қилишга одатланиш керак.

Янгиликлар лентаси
0