Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2020 йилнинг 8-26 январь кунлари Таиландда ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Тайёргарликнинг якуний босқичи Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2020 йилнинг 8-26 январь кунлари Таиландда ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.

Жамоа чемпионатга тайёргарликнинг якуний босқичини Бирлашган Араб Амирликларида ўтказмоқда.

Любинко Друлович бошқарувидаги олимпиячилар кунига 2 маҳалдан машғулотлар ўтказишмоқда. Қолаверса, йиғин доирасида ўртоқлик учрашувлари ҳам ташкил этилмоқда. Ҳозирга қадар терма жамоа БАА йиғини доирасида 3 та ўртоқлик ўйини ўтказди ва учала баҳсда ҳам ғалаба қозонди.

Женская олимпийская сборная Узбекистана по футболу - победитель турнира CAFA в Таджистане - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик футболчи қизлар CAFA ғолиби бўлди

Маълум бўлишича, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 1 январь санасига қадар Дубайда машғулотлар олиб боради. Бугун БАА 1-дивизиони вакили – “Ал Ҳамрия” клуби билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушилади.

Сўнгра терма жамоа 1 январда Таиландга йўл олади. Мусобақа олдидан якуний ўртоқлик ўйини эса 3 январь куни Бангкокда Қатар олимпия термасига қарши ўтказилади.

Қатар билан ўйиндан кейин терма жамоа мусобақа доирасидаги илк учрашувини ўтказадиган Сонгхла шаҳрига йўл олади.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси қитъа чемпионатидаги иштирокини 9 январь куни Эронга қарши ўйин билан бошлайди. Учрашув Сонгхла шаҳридаги “Тинсуланон” стадионида бўлиб ўтади

Янгиликлар лентаси
0