Дунёда

Швецария компанияси 160км қолганда “Шимолий Оқим-2”ни қуришни тўхтатди

© Nord Stream 2 / Фотобанкка ўтишСудно-трубоукладчик Solitaire и судно снабжения Fortitude
Судно-трубоукладчик Solitaire и судно снабжения Fortitude - Sputnik Ўзбекистон
Умумий узунлиги 2460 километр бўлган “Шимолий оқим-2” газ қувури қуриб битказилишига 160км қолганда Швейцария компанияси лойиҳани тарк этди.

ТОШКЕНТ, 30 дек – Sputnik. Швецариянинг Allseas компанияси “Шимолий Оқим-2” газ қувури қуришни энг сўнгги 160км қолганда тўхтатди ва уни янгилашни режалаштирмаган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Эслатиб ўтамиз, 20 декабр куни АҚШ президенти Доналд Трамп 2020 йилга давлат мудофаа бюджетини имзолаган эди. Унда жумладан “Шимолий оқим-2” ва “Турк оқими” лойҳаларида иштирок этаётган компанияларга қарши санкциялар киритиш ҳам назарда тутилган.

Пуск в эксплуатацию второй ветки газопровода Северный поток - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Новак: санкциялар “Шимолий оқим-2”ни қуришга тўсқинлик қила олмайди

АҚШ ултиматумида юқоридаги лойиҳаларда иштирок этаётган компаниялар 20 январгача ўз фаолиятини якунлари керак дейилган бўлсада, Allseas ўз фаолиятини дарҳол тўхтатган.

Айни дамда “Шимолий оқим-2” газ қувурининг 2460 километридан 2300 километри қуриб битказилган.

Россия бош вазири Дмитрий Медведев айтишига қараганда, Россияда ушбу лойиҳани якунига етказиш учун ўз қувур ётқизувчи кемалари борлигини ва лойиҳа барибир 2020 йилда қуриб битказилишини айтиб ўтди. Хусусан, “Газпром” компаниясига қарашли "Академик Черский" кемаси айни дамда Находжка портида турибди.

Маълумот учун, “Шимолий оқим-2”, лойиҳаси Болтиқ денгизи тубида Россиядан Германиягача қуввати 55 миллиард кубометр бўлган газ ўтказгич қуришни режалаштирган. Айни дамда ушбу лойиҳага қарши АҚШ, Буюк Британия, Польша ва Болтиқбўйи мамлакатлари қарши бўлмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала