Ҳодисалар

Тошкент вилоятида 18 ёшли йигит пақилдоқдан жиддий жароҳат олди

© Sputnik / Варвара ГертьеВ больнице
В больнице - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ тумани, Қумовул ҚФЙда яшовчи, 2002 йилда туғилган йигит пиротехника воситаси қўлида портлаши оқибатида жиддий жароҳат олган.

ТОШКЕНТ, 30 дек – Sputnik. Жорий йилнинг 30 декабр куни 18 ёшли йигит пақилдоқдан жиддий жароҳат олган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.

Продажа пиротехники - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Термизда пиротехника воситаларини сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Қайд этилишича, Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ тумани, Қумовул ҚФЙда яшовчи, 2002 йилда туғилган С. А. пиротехника воситаси қўлида портлаши оқибатида жиддий жароҳат олган. У пақилдоқни ишлатаётиб, ўз уйида бўлган.

Йигит зудлик билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб келиниб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Аммо олган жароҳати  жиддийлиги боис,  “тез ёрдам” машинасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалининг жонлантириш бўлимига олиб кетилган.

Жароҳат туфайли у “Чап қўл панжа соҳасида катта ҳажмли эзилиб, йиртилиши, тўринчи ва бешинчи бармоқлар жароҳати ва тирноқ фалангасининг травматик узилиши” ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Шифокорлар шу заҳотиёқ жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказишган, айни пайтда даволаш муолажалари давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала