Иш ҳақи февралдан 7 фоизга оширилмоқда - президент қарори

© REUTERS / Mukhammadsharif MamatkulovУзбекская валюта - сум
Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев 30 декабрда ойликларни ошириш кўзда тутилган қарорни имзолади. Эндиликда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 679 330 сўм этиб белгиланди

ТОШКЕНТ, 31 дек - Sputnik. 2020 йилнинг февралидан бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимлари иш ҳақлари, пенсия, стипендия, нафақа ҳамда кам таъминланан оилаларга моддий ёрдамлар миқдори 1,07 бараварга оширилади. Бу Шавкат Мирзиёевнинг 30 декабрда қабул қилинган қарорида кўзда тутилган, деб хабар қилмоқда davletov.uz телеграм канали.

Ушбу санадан бошлаб: меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 679 330 сўм (ҳозир 634 888 сўм);

Базавий ҳисоблаш — 223 000 сўм (ўзгаришсиз);

Ёшга доир пенсиялар — ойига 466 680 сўм (ҳозир 436 150 сўм);

Болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 466 680 сўм (ҳозир 436 150 сўм);

Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — 238 610 сўм (ҳозир 223 000 сўм).

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader