"Грета Тунберг" лойиҳасини ким ишга туширган?

© InstagramГрета Тунберг
Грета Тунберг - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
У бугун экология фаолидан йирик медиа юлдузга айланди. Албатта, бу ишлар четдан кўмаксиз амалга ошган эмас. Афтидан, бу ёш хонимга йирик сиёсатчи ролини тайёрлаб қўйишган. Лекин у одамларга қандай таклиф бера олади?

Муаллиф: Сергей Ильин, Sputnik радиоси учун

Швециялик ўсмир-қиз Грета Тунберг бутун дунё бўйлаб ўзининг тантанали маршини давом эттирмоқда. Ёш фаол муаллифлигида оптимистик, кимдир учун утопик бўлган "Ҳар ким вазиятни ўзгартириши мумкин", деб номланган илк китоб дунё юзини кўргач, Буюк Британияда Гретани йил муаллифи деб эълон қилишди. Бу ишни британиянинг энг машҳур китоб дўконлари тармоғига эга бўлган Waterstones амалга оширди.

Орол денгизи ўрнидаги саҳро - Sputnik Ўзбекистон
Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни яхшилаш дастури ишга тушди

Ёш ёзувчи эришган сенсацион ғалабадан сўнг, Гретанинг нутқлари ва у ёзган матнлар киритилган иккинчи жамланмани чиқариш қарори қабул қилинди. Бироқ жамланмада фақатгина экология ҳақида гапириладими, ҳозирча номаълум. Шундай таассурот уйғотмоқдаки, Грета Тунберг ва уни медиа майдонида фаол равишда илгари сураётганлар ўз уринишларини давом эттиради. Ҳатто эндиликда глобал сиёсатгача қўл чўзиб кўришлари мумкин. Ахир Грета Time журнали версиясига кўра Йил одами бўлди. Лекин бу ҳам хамир учидан патир.

Швециялик атроф-муҳит муҳофазачиси номзоди якунланган йилда тинчлик бўйича Нобел мукофотига илгари сурилган эди. У камерунлик ҳамкасби билан биргаликда тинчлик бўйича Халқаро болалар мукофотини қўлга киритди. Бугунги кунда Гретани коинотнинг энг обрўли ўсмири деб атаб келишмоқда. Олдинда нималар кутмоқда?

Хайрли томони, қизалоқ ўзи айтаётган гапларга ва қарашларига монанд имиджни сақлаб келмоқда: у самолётларда учмайди - чунки улар атроф-муҳитга зиён етказади, гўшт ҳам истеъмол қилмайди - чунки бу маҳсулот ҳайвон устидан амалга оширилган зўравонлик натижасидир. Ва ҳатто янги либос ҳам харид қилмайди, сабаби у атмосферани зарарли моддалар билан заҳарлантираётган корхоналарда ишлаб чиқилган.

Пожар в городе Парадайз, штат Калифорния, США - Sputnik Ўзбекистон
Иқлим ўзгариши оқибатида 2050 йилга келиб инсоният нобуд бўлиши мумкин

Грета ҳақида шундай гапиришади: қизалоқ иқлим ўзгариши ҳақида 8 ёшида хабар топган ва катталар бу муаммони жиддий қабул қилмаётгани фактидан ларзага тушган. Яқинда у 17га тўлади. У шу пайтга қадар БМТ саммитида катта шов-шувларга сабаб бўлган нутқни сўзлади ва ўз ватанида кўпсонли акцияларга бошчилик қилди. Аммо жамланмага ёзилган аннотацияда бу китоб - "илҳомлантирувчи ва узоқни кўра биладиган етакчи иши билан танишиб, тарихнинг бир бўлагига эга бўлиш имкониятини бериши" ёзилган.

Ва бу ёш етакчи ортида албатта кимдир бор. Грета Тунберг қаҳр билан (айтганча, глобал экологик ҳаракат қаҳри ҳақида аннотацияда ҳам ёзилган) у катталар дунёсини болалар келажагини пул ва даромад илиндижа сурбетлик, тамагирлик ва хоинлик ила пуллаётганда айбламоқда. Албатта, масаланинг бундай ёндашуви замирида маъно бор.

Агар жаҳон саноат индустрияси унинг барча шакллари ва кўринишида радикал техник ислоҳотларни амалга оширмас экан, коинотни келажагига хавас қилиб бўлмайди. Аммо реал иқтисодда банд бўлиб турган юз миллионлаб инсонларни ишсиз ва пулсиз қолдирмасдан ислоҳотларни қандай амалга ошириш мумкин? Бу саволга ёш фаол жавоб бермайди.

Қолаверса, Грета Тунбергнинг ўзи ҳам ўзи нафратланадиган катталар оламида ўйинчоқ, сариқ чақага айланиши хавфи бор. Гретанинг машҳурлигидан даромад олишни, ёки қизалоқдан сиёсий ёки йирик иқтисодий дивидентлар олишни хоҳловчилар топилиши аниқ. Ва сўнгги савол: "бу адолатсиз дунёга" нафрат ва тоқатсизлик ёрдамида сахий ишларни амалга ошириш, яхши томонга ўзгаришга эришиб бўладими? Агар жавоб "ҳа" бўлса, унда "бу адолатсиз дунёни" ҳеч нарса билан ўзгартиришнинг имкони қолмабди.

Янгиликлар лентаси
0