Ўзбекистонда солиқ назорати жараёни видеотасвирга олинади

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишСъемки телепередачи
Съемки телепередачи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Солиқ органининг ходимлари, солиқ тўловчилар ҳамда уларнинг вакиллари солиқ тўловчилар фаолиятида ўтказиладиган солиқ назорати тадбирларини видеотасвирга олишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Ўзбекистонда солиқ назорати жараёни видеотасвирга олинади. Тегишли қарор 2019 йил 30 декабрь куни  Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди

Унга кўра, солиқ органининг ходимлари, солиқ тўловчилар ҳамда уларнинг вакиллари солиқ тўловчилар фаолиятида ўтказиладиган солиқ назорати тадбирларини видеотасвирга олишлари мумкин.

Мужчина работает с бумагами - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда солиқ турлари қисқартирилди

Ушбу назорат тадбири жараёнида олинган видеотасвир маълумотларидан назорат тадбирлари натижаларини кўриб чиқишда, солиқ органлари томонидан қарор қабул қилишда, шунингдек суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда зарурат бўлганда фойдаланиш мумкин.

Жараённинг видеотасвирга олиниши  шаффофлик ва  холисликни янада таъминлайди, коррупциянинг олдини олишга хизмат қилади.

Назорат тадбирини видеотасвирга олиш солиқ тўловчиларнинг қонуний фаолиятини тўхтатиб қўймайдиган ва фаолият кўрсатишига зиён етказмайдиган тарзда амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0