Дунёда

Эрон генерал Сулаймонийнинг ўлдирилиши юзасидан БМТга мурожаат қилди

© AP Photo / Ebrahim NorooziУчастники антиамериканской демонстрации в Тегеране, Иран
Участники антиамериканской демонстрации в Тегеране, Иран - Sputnik Ўзбекистон
Теҳрон АҚШнинг Ироқдаги операцияси пайтида Исломий инқилобни қўриқлаш корпуси генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлими билан боғлиқ вазият юзасидан БМТ Хавфсизлик Кенгашига мурожаат қилди.

Антон Бистров. Теҳрон АҚШнинг Ироқдаги операцияси пайтида Исломий инқилобни қўриқлаш корпуси генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлими билан боғлиқ вазият юзасидан БМТ Хавфсизлик Кенгашига мурожаат қилди, деди Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Аббос Мусавий.

Протестующие с фотографиями убитого генерала КСИР Касема Сулеймани и президентом Хассаном Роухани, 3 января 2020 года - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Эронлик генералнинг ўлдирилиши АҚШнинг заифлигини кўрсатмоқда

"Ташқи ишлар вазирлиги аллақачон сиёсий, ҳуқуқий ва халқаро чораларни кўрмоқда, шу жумладан БМТ ва Хавфсизлик Кенгаши даражасида", - деди у.

3 январга ўтар кечаси АҚШ Бағдод халқаро аэропорти ҳудудида Вашингтонда 2019 йил 31 декабр куни АҚШ элчихонасига ҳужум уюштиришда иштирок этган деб ҳисобланган Сулаймоний ва Ироқ шиалари кўнгиллилари раҳбарининг ўринбосари Абу Маҳди ал-Муҳандисга қарши харбий амалиёт ўтказди.

Эроннинг Олий Раҳбари Али Хоманаий Сулаймонининг ўлими учун АҚШдан қасос олишга ваъда берди. АҚШ президенти Доналд Трамп, агар америкаликларга қарши  ҳужум қилинса, Эроннинг 52 та нишонига "тез ва кучли зарба" етказишга ваъда берди.

Дунё ҳамжамияти АҚШ ва Эронни эҳтиёткорликка чорлади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала