Жамият

“Ўзавтосаноат” раҳбарига янги ўринбосар тайинланди

© Sputnik / Алексей ДружининПортфель с документами
Портфель с документами  - Sputnik Ўзбекистон
Сардор Тожиев “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти раисининг ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 5 янв – Sputnik. Сардор Тожиев “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

У компания бошқаруви раисининг ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари бўлди.

Сардор Тожиев бундан аввал “Ўзавтосаноат” Стратегик режалаштириш бошқармасига раҳбарлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2004 йилда “Ўзавтосаноат” Ассосацияси ишлаб чиқариш бошқаруви самарадорлигини ошириш мақсадида акциядорлик компанияга айлантирилди. Ҳозирги кунда у ўнлаб катта ва ўрта корхоналар билан бир қаторда Корея Республикаси, Италия, Германия, АҚШ каби хорижий мамлакатлар капитали билан биргаликда ташкил этилган компанияларни бирлаштиради.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала