Ҳодисалар

Эрон ҳалокатга учраган самолёт суриштирувининг дастлабки натижаларини эълон қилди

© Общество Красного полумесяца ИранаКадры с места крушения украинского самолёта в Иране
Кадры с места крушения украинского самолёта в Иране - Sputnik Ўзбекистон
Теҳрон аэропортидан осмонга кўтарилган Украина йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Бунинг оқибатида 176 киши қурбон бўлди.

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Теҳронда қулаб тушган Украинанинг Boeing самолёти ер билан тўқнашишдан олдин аланга олган. Бу ҳақда РИА Новости Эрон авиация ташкилоти ҳисоботига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

“Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, олов самолётдан кўриниб турган ва унинг фюзеляжи бўйлаб ёйилган”, - дейилади ҳужжатда.

Крушение украинского самолета в аэропорту Тегерана попало на видео - Sputnik Ўзбекистон
Видео
Эрон осмонидаги фожиа: Украина самолёти қулаши акс этган видео пайдо бўлди

Таъкидланишича, самолётнинг учиш траекторияси носозлик юзага келгандан сўнг экипаж уни ортга, аэропорт томон қайтарганини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, учувчилар бортда фавқулодда ҳолат рўй бергани ҳақида хабар қилишмаган.

Эслатиб ўтамиз, Теҳрон аэропортидан осмонга кўтарилган "Украина халқаро авиалиниялари" компаниясининг Boeing-737 йўловчи самолёти бир неча дақиқадан сўнг ҳалокатга учради. Фожиа оқибатида 176 киши киши ҳалок бўлди. Йўловчиларнинг аксарияти Эрон фуқаролари бўлишган – 140 киши. Шунингдек, улар орасида Украина, Канада, Германия, Буюк Британия, Швеция ҳамда Афғонистон фуқаролари ҳам бўлишган. Украинада авиаҳалокат сабабли мотам куни эълон қилинди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала