Янги йилда бадавлат ўзбекистонликлар қаерга саёҳат қилишди – энг қиммат чипталар рўйхати

© Sputnik / Алексей Куденко / Фотобанкка ўтишГорода мира. Сингапур
Города мира. Сингапур - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдан Сингапурга парвоз қилиш учун йўловчилар 24 миллион сўм тўлашган ва бу энг қиммат чипта бўлган.

ТОШКЕНТ, 9 янв - Sputnik. Aviasales.uz туристик қидирув таҳлилчилари ўзбекистонликларнинг янги йил байрамларидаги энг қиммат чипталари рейтингини тузишди.

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, мамлакатнинг аксарият аҳолиси самолётга сўнгги лаҳзада, парвозга максимум бир ҳафта қолган вақтда чипта харид қилишган.  

Бу йилги таътилда икки йўловчининг 24 миллион сўмга Тошкентдан Сингапурга харид қилган чиптаси энг қиммат чипта бўлган.

Празднование Нового года на Таймс-сквер  в Нью-Йорке  - Sputnik Ўзбекистон
Фото
Янги йил дунёнинг турли бурчакларида қандай кутиб олинди - фото

Қимматлиги бўйича иккинчи ўринда Тошкентдан Лос-Анжелесга парвоз қайд этилган. Бир томонга сотиб олинган чиптанинг нархи 23 миллион сўмни ташкил этган.

Пойтахтдан Бангкокка йўл олган сайёҳ саёҳат учун 22,5 миллион сўм сарфлаган.

Янги йил таътилини Дубай ўтказиш учун сайёҳлар 17,5 миллионнинг баҳридан кечишган. Тошкентдан Пхукетга сафар қилиш 500 минг сўм арзонроқ тушган.

Анқарага йўл олган йўловчилар эса 15,5 миллионни кўзларини чирт юмиб бериб юборишган.

Сайёҳлар 15 ва 14 миллион сўм тўлаб, Янги йилни нишонлаш учун Тбилисига йўл олишган. Энг қиммат чипталар рейтингига 12,6 миллион сўм сарфланган Тошкентдан Екатеринбургга қатнов якун ясаган

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала