Аттестациядан ўта олмаган ОТМларга 1 йил муддат берилди

© Каршинский государственный университетСтудентом одного из вузов Карши стал 14-летний узбекистанец
Студентом одного из вузов Карши стал 14-летний узбекистанец - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таълим сифатини назорат қилиш бўйича Давлат инспекцияси 2018-2019 йиллар давомида 26та ОТМни аттестацияга жалб этган.

ТОШКЕНТ, 10 янв - Sputnik. Ўзбекистонда таълим сифатини текшириш бўйича 26 та давлатдан тажриба ўрганилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди. Sputnik мухбири хабарига асосан. 

Вазирлар маҳкамаси хузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаевнинг маълум қилишича, аккредитация муддати ўтганлиги боис 2018-2019 йиллар давомида 26 та ОТМ аттестацияга жалб этилган.

Таҳлиллар натижасига кўра 12 та ОТМ аттестациядан ўтган, улардан 13 таси шартли равишда ўтган. Битта ОТМ аттестациядан ўта олмаган. Аттестациядан қониқарсиз ўтган ОТМларга камчиликларни бартараф этиш учун 1 йил муддат берилган.

Шунингдек, “Таълим сифатини текшириш борасида 26та давлатдан тажриба ўргандик”,  дейди Улуғбек Ташкенбаев.

Бундан ташқари 2019 йилнинг сентябрь ойида 22та Отм ҳамда ва 5 та илмий тадқиқот муассасаларида аттестациядан ўтмаган таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликлари ҳамда ихтисосликлари қайта аттестациядан ўтказилган.

Қайта аттестация натижасига кўра 69 та таълим йўналишларидан 15таси аттестациядан ўтмаган.

Сўнг  63 та ихтисосликдан 19 тасининг аттестациядан ўтмаганлиги юзасидан тўхтамга келиниб, қабул тўхтатилиши бўйича тегишли вазирликларга маълумот киритилган.

Янгиликлар лентаси
0