Эрон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШни ИШИД террорчилари билан таққослади

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишГлава МИД Ирана М.Зариф
Глава МИД Ирана М.Зариф - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф АҚШ ўзларини ИШИД* террорчилари каби тутиб, Эроннинг маданий ёдгорликларини йўқ қилиш билан таҳдид қилганини айтди, дея хабар беради РИА Новости IRNA агентлигига таяниб.

Зарифнинг Эроннинг БМТдаги доимий вакили Мажид Тахт-Раванчи томонидан БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида ўқиб эшиттирилган баёнотида тегишли изоҳ берилди. Америка визаси йўқлиги сабабли Зарифнинг ўзи учрашувга кела олмади.

Эрон ва АҚШ можароси: Яқин Шарқдаги кескинлик пасаядими - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ-Эрон можароси: Яқин Шарқда кескинлик пасаядими

3 январга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Ироқ пойтахтидаги халқаро аэропорт яқинида Ал-Қудс махсус кучлари қўмондони генерал Қосим Сулаймоний ва Ироқ шиалари кўнгиллилари раҳбарининг ўринбосари Абу Маҳди ал-Муҳандисга қарши операция ўтказди. Вашингтонда улар 2019 йил декабр ойида Америка элчихонасига ҳужум уюштиришда иштирок этган деб ҳисобланишади. Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги Сулаймонийга қарши амалиётни мамлакат суверенитетини бузиш деб атади.

Эроннинг олий раҳбари Али Хамоноий Сулаймонийнинг ўлими жавобсиз қолмаслигини огоҳлантирди. 8 январга ўтар кечаси Эрон АҚШнинг Ғарбий Ироқдаги Айн-Ассад ва Эрбилда жойлашган базаларига “Ер-Ер” таснифидаги ракеталарни учирди.

Дональд Трамп, ўз навбатида, америкаликларга ҳужум қилинган тақдирда, Эроннинг 52 нишонига "тез ва кучли зарба" етказишга ваъда берди, шунингдек Эронга қарши янги санкцияларни эълон қилди.

Исломий инқилобий соқчилар корпуси (ИИСК) Генерали Абдуллоҳ Арагининг сўзларига кўра, Эрон яқин келажакда Сулаймонийнинг ўлдирилиши учун АҚШдан "янада оғирроқ қасос олиш" ниятида.

Халқаро ҳамжамият Вашингтон ва Теҳронни вазминликка чақирди.

Олдинроқ Спутник радиоси Трамп Эронда Боинг аварияси ҳақида тарқатилган версияга шубҳа қилганини хабар қилган эди.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0