Ўзбекистонда 250 минг дона қимматли қоғозлар сотилди

© SputnikКупюры номиралом пятьдесят тысяч сумов
Купюры номиралом пятьдесят тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий банк томонидан муомала даври 6 ой бўлган 1 млн. сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 250 млрд. сўмлик 250 минг дона Марказий банк облигацияларини жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 10 янв – Sputnik. Жорий йил 10 январь куни Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республикаси валюта биржасида муомала даври 6 ой бўлган 1 млн. сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 250 млрд. сўмлик 250 минг дона Марказий банк облигацияларини жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди.

Купюры номиналом пятьдесят тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2 йиллик облигациялар муомалага чиқарилмоқда

Аукционда 17 та тижорат банки иштирок этган бўлиб, улар томонидан 1 050,3 млрд. сўм ҳажмидаги 1 039 900 дона облигацияни сотиб олиш учун рақобатли буюртманомалар таклиф этилди.

Аукцион давомида 250 000 дона қимматли қоғозлар  255,0 млрд. сўм қийматида жойлаштирилди (чиқарилиш умумий ҳажмининг 100 фоизи).

Аукционда жойлаштирилган облигацияларнинг сўндириладиган умумий ҳажми 250,0 млрд. сўмни ташкил этади.

Аукцион натижаларига кўра, қимматли қоғозларнинг қуйидаги йиллик фоиз ставкалари шаклланди: ўртача тортилган даромадлилик - 11,7 фоиз; минимал даромадлилик - 11,7 фоиз; чегириш нархи бўйича максимал даромадлилик - 11,7 фоиз. 

Янгиликлар лентаси
0