Тошкент тез ёрдам хизматига 150та Ford русумли реанимобил топширилди

Oбуна бўлиш
Автомобиллар салонларида замонавий ускуналар ўрнатилган бўлиб, тиббий ходимлар керак бўлганда Республика фавқулодда ёрдам марказлари билан маслаҳат учун боғланишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 10 янв - Sputnik. Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам хизматига 150та Ford русумли замонавий реанимация автомобиллари топширилди, деб хабар қилмоқда ССВ матбуот хизмати.

Янги автомобиллар Хитойнинг Henan Costar Group компанияси томонидан янги лойиҳа доирасида тақдим этилган.  Янги лойиҳа тез ёрдам хизмати соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни назарда тутган.

Автомобиллар салонларида замонавий ускуналар ўрнатилган бўлиб, тиббий ходимлар керак бўлганда Республика фавқулодда ёрдам марказлари билан маслаҳат учун видеоалоқа услубида боғланишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2017-2018 йилларда Ўзбекистон тарихида биринчи марта 1500 та тез тиббий ёрдам хизмати учун янги ихтисослашган автомашиналар харид қилинди. Бугунги кунда тизимда 2500га яқин замонавий тез ёрдам машиналари аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Янгиликлар лентаси
0