Сиёсат

Абдулазиз Камилов ташриф билан Ҳиндистонда бўлади

© Sputnik / Фотобанкка ўтишМинистр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов
Министр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Нью-Деҳли шаҳрида Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 11 янв - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ҳиндистонга амалий ташриф билан боради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

"2020-йил 14-15-январ кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов амалий ташриф билан Ҳиндистон Республикасида бўлади", - дейилади хабарда.

Нью-Деҳли шаҳрида Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган. Ўзбекистон делегацияси Raisina Dialogue 5-халқаро конференцияси ишида ҳам иштирок этади.

Ташриф доирасида форумда иштирок этувчи хорижий делегация раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала