Тиббиёт ходимлари учун ҳам боди камералар синовдан ўтмоқда

© МинздравРаботников скорой тоже могут снабдит боди-камерами
Работников скорой тоже могут  снабдит боди-камерами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Боди камералар тиббиёт ходимларининг таҳдид ва тажовузга учраши эҳтимолининг олдини олишда хизмат қилади.

ТОШКЕНТ, 13 янв - Sputnik. Шу кунларда тез тиббий ёрдам ходимларини боди камералар билан таъминлаш бўйича тажриба-синов ишлари бошланган бўлиб, боди камералар билан таъминлашнинг тиббий-ҳуқуқий жиҳатлари ўрганилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазириги ахборот хизмати маълум қилди. 

Қайд этилишича, боди камералар тиббиёт ходимларининг таҳдид ва тажовузга учраши эҳтимолининг олдини олишда хизмат қилади.

“Бундан мақсад тиббий хизмат кўрсатишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, бемор ҳуқуқи ва манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, тиббий хизмат сифатини янада оширишдир. Ушбу боди камералар тиббиёт ходимларининг таҳдид ва тажовузга учраши эҳтимолининг олдини олишда ҳам муҳим ўрин тутади”, – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 3 июл куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 556-сонли қарорига мувофиқ, Йўл-патруль хизмати инспекторлари 2020 йилнинг  1 январдан бошлаб боди камералар билан таъминлана бошланди.

Бундан ташқари, Санитар авиация хизмати учун замонавий вертолётлар харид қилиниши кўзда тутилганлиги айтилмоқда.

Шунингдек, айни дамда санитар авиация хизматидан фойдаланиш тартиби тасдиқланиб, санитар вертолётни тиббий анжомлар билан жиҳозлаш спецификацияси ишлаб чиқилган.

Янгиликлар лентаси
0