Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси хусусийлаштирилади

Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев БАА ва Японияга олий даражадаги ташрифлар якунида эришилган келишувларни амалга ошириш муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси хусусийлаштирилади​. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликлари ва Японияга олий даражадаги ташрифлар якунида эришилган келишувларни амалга ошириш муҳокамасига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, ташрифлар якунида, хусусан, ББА билан умумий қиймати 10 миллиард доллардан ортиқ, Япония билан эса 6 миллиард доллардан зиёд қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Йиғилишда БАА компаниялари билан эришилган келишувлар бугун ўз натижасини бераётгани таъкидланди. Бундай ижобий натижалар БАА ҳамда Япония иштирокидаги бошқа кўплаб лойиҳаларда ҳам кузатилмоқда.

“Хусусан, БАА иштирокида 1 миллиард долларлик капиталга эга “The Abu Dhabi Uzbek Fund” инвестиция фонди ташкил этилди. Бугунги кунга келиб ушбу жамғарма маблағлари ҳисобидан кичик ва ўрта лойиҳаларни, шунингдек, Самарқанд шаҳрида меҳмонхона қуриш, Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси хусусийлаштирилишини молиялаштириш маъқулланди”, - дейилади хабарда.

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) маблағларини жалб қилган ҳолда Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт марказини қуриш ва жиҳозлаш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Города Мира. Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
“Ўзбекистон” меҳмонхонаси хусусийлаштирилади

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) кредит маблағлари ҳисобидан “Маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш марказлари (дата-марказлар) ташкил этиш”, “Пакетли коммутация халқаро марказларини кенгайтириш”, “Телекоммуникация транспорт тармоғи ва маълумотлар узатиш тармоғини кенгайтириш”, “Радиотармоқни модернизация қилиш” лойиҳаларини амалга ошириш учун 180 миллион доллар маблағ жалб этишни режалаштирган.

Шавкат Мирзиёев йиғилиш чоғида ташрифлар натижалари бўйича ишлаб чиқилган “йўл харита”ларига мувофиқ 2020 йил учун белгиланган чора-тадбирларнинг тўлиқ ва сифатли ижросини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Аҳоли турмуш даражасини ошириш ва тадбиркорликни жадал ривожлантиришга хизмат қиладиган лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбариятининг ҳисоботи эшитилди, аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Янгиликлар лентаси
0