Дунёда

Ироқ қўшинларни олиб чиқишни талаб қилса, АҚШ ёрдамни камайтиради - ОАВ

© Sputnik / Денис Асланов / Фотобанкка ўтишВоеннослужащие США.
Военнослужащие США. - Sputnik Ўзбекистон
Ироқ АҚШдан қўшинларини олиб чиқишни талаб қилса Вашингтон Конгрес томонидан маъқулланган молиявий ёрдамни қисқартириши мумкин - ОАВ.

ТОШКЕНТ, 15 январ - Sputnik. Агар Ироқ АҚШ қўшинларини мамлакатдан олиб чиқишни қарор қилса, АҚШ ҳарбий ёрдамни қисқартиради, деб хабар қилмоқда РИА Новости WSJга асосланиб. 

Нашрнинг хабар беришича, агар Боғдод ҳарбийларни чиқариб юборса, Дональд Трамп маъмурияти Ироққа ҳарбий ёрдамни 250 миллион долларга қисқартирилишини тайёрламоқда.

ЗРК С-300 - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Ироқ яна Россиядан С-300 ракета тизимини сотиб олиш истагини билдирди

Таъкидланишича, Конгресс ушбу ёрдамни аллақачон маъқуллаган. Бундан ташқари, маъмурият бошқа иқтисодий ва ҳарбий ёрдамни ҳам қисқартириш масаласини кўриб чиқмоқда.

Лекин ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган.

Бағдодда АҚШ кучлари томонидан Эрон генерали Кассам Сулаймонийнинг ўлдирилиши ортидан, Ироқ парламенти қонун кучига эга бўлмаган ва АҚШ қўшинларини олиб чиқишни талаб қиладиган резолюция қабул қилди. Кейинчалик, АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондони томонидан чиқишга тайёргарлик ҳақида гапирилган хат тарқатилди, аммо Пентагон бу хат фақат "хомаки" эканлигини айтди. АҚШ Мудофаа вазири Марк Эспернинг айтишича, америкаликларнинг Ироқни тарк этиш режалари йўқ.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader