Лавров Россия иқтисодиёти доллардан воз кечиши ҳақида сўзлаб берди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишВизит главы МИД РФ С. Лаврова в Индию
Визит главы МИД РФ С. Лаврова в Индию - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Times of India нашрига берган интервьюсида нима сабабдан Москва долларда ҳисоб-китоб қилишдан воз кечишни кўриб чиқаётганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik.  Москва долларда ҳисоб-китоб қилишдан воз кечишни АҚШ иқтисодий сиёсатининг олдиндан башорат қилиб бўлмаслигига жавоб сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Times of India нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Сувенирные банкноты с изображением 45-го президента США Дональда Трампа.  - Sputnik Ўзбекистон
Сабр тугади: Россия ва Туркия доллардан воз кечди

“АҚШ маъмуриятининг санкцияларни кучайтирувчи молиявий воситаларидан тобора тажовузкорона фойдаланиши фонида Россия иқтисодиётни босқичма-босқич долларсизлаштиришни давом эттирмоқда. Шу билан бирга, бизнинг асосий шерикларимиз билан, шу жумладан, Ҳиндистон билан икки томонлама савдо ва инвестиция алоқаларини ривожлантиришга қўйилган чекловларнинг салбий таъсирини камайтирадиган иқтисодий ва ҳуқуқий механизмларни ишлаб чиқмоқдамиз.”, - дея Лавров сўзларидан келтиради РИА Новости.

Лавровнинг сўзларига кўра, бундай ишларнинг устувор йўналишларидан бири бу миллий валюталардаги ҳисоб-китобларни кенгайтиришдир. У ўтган йилнинг июнь ва октябрь ойларида Хитой ва Туркия билан ҳисоб-китоблар ва тўловлар бўйича тегишли ҳукуматлараро битимлар тузилганини ва БРИКС доирасида эса марказий банклар томонидан тегишли вакиллик ҳисобварақларини очиш тўғрисида келишувларга эришилганини эслатди.

Лавров Москва ва Деҳли сармояларни ўзаро ҳимоя қилиш бўйича янги ҳукуматлараро битимни тайёрлаш бўйича ишларни давом эттираётганини қўшимча қилди.

Россия ТИВ бугун, 15 январь куни Нью-Деҳлига ташриф буюради ва ҳиндинстонлик ҳамкасби Субраҳманям Жаишанкар билан музокаралар ўтказади.

Янгиликлар лентаси
0