Қудратхўжаев инстаграм юлдузларини озода турмуш тарзини тарғиб қилишга чақирди

© Фото из ФейсбукаШерзод Қудратхўжаев
Шерзод Қудратхўжаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шерзод Қудратхўжаев фақат кийимини ва ейиш-ичишини кўз-кўз қилаётган, экологияга бефарқ юлдузларни танқид қилди. 

ТОШКЕНТ, 15 янв – Sputnik. Қудратхўжаев ёш ижтимий тармоқ юлдузларини нафақат брендли либослар балким тўғри турмуш тарзини ҳам тарғиб қилишга чақирди, Sputnik мухбири хабарига асосан.

Бугун, 15 январ куни Тошкент вилоятида жойлашган “Амирсой” тоғ-чанғи курортида Халқаро пресс-клубиининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда пресс-клуб раиси айрим ёш машҳурларнинг келмаганидан таъна қилди.

Госкомэкологии убрали топчаны в Бричмулле - Sputnik Ўзбекистон
Экология қўмитаси Бурчимулладаги топчанларни олиб ташлади

Сессияда шунингдек, тоғ-чанғи курортларида одамлар хавфсизлигининг қай даражада таъминланганлиги, охирги бир ойда  тоғ-чанғи курортларида қанча одам эҳтиётсизлик қурбони бўлгани, саёҳат ва дам олиш тушунчаси ҳамда тоғ-чанғи курортига дам олишга чиққанлар чиқиндини қаерга ташлаётганликлари юзасидан атрофлича тўхталиб ўтилди.

Сессияни жонли тарзда эфирга узатиш мақсадида бир қанча телеканаллар ташриф буюрди.  

Шерзод Қудратходжаев Амирсой тоғ-чанғи курортида ўтказилаётган сессияга айрим ёш эстрада юлдузларининг чақирилганликлари, аммо уларнинг кўрсатувга келмаганликларини таъна килди. Уларни экологик муаммоларга бефарқ бўлмасликка чақирди.

“Бугун ёш юлдузларимиз инстаграммда икки миллиондан кузатувчиларга эга. Лекин улар фақат ўзи, ўз фойдаси учун ишлайди. Нима ейишидан тортиб, либосигача реклама қилишади. Майли, қилаверишсин ўша рекламани, лекин табиатга нисбатан масъулиятни ҳам унутишмасин” дейди Қудратхўжаев машҳурларнинг айнан исмини сир тутган ҳолда.

Шунингдек, Қудратхўжаев юлдузларга тана аъзоларини, бренд либосларини реклама қилишдан кўра, тўғри яшаш тартиби, озодаликка риоя этиш каби ғояларни ўз саҳифаларида тарғиб қилиб, уларни севувчи ёшларга ижобий ўрнак бўлишга чақирди.

Автомобильная трасса в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ахлат ташлаган ҳайдовчи 2,2 млн сўмга жаримага тортилди

Сессияга таклиф этилган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова эса 1988 йилда ҳамкасблар билан биргаликда Англияга боргани, ушбу шаҳарнинг озодалигига барча ҳамкасблари қаторида ҳавас қилганлигини сўзлаб берди.

“Самолётдан тушишимиз билан ҳайратдан оғзимиз очилиб қолди. Ернинг бирон бир бурчагида ё пўчоқ ё тамаки, ҳеч нарса йўқ, ҳаммаси қутига ташланган. Англиянинг 13 та шаҳрига бориб ҳам ана шундай озодаликка дуч келганмиз. Буни кўрган раҳматли Обид Юнусов “Вое-й, буларнинг “мусор”лариям чиройли-ей!” деб юборган” дея эслайди Саида Раметова.

“Аммо бир нарсани айтишим керак, Ўзбекистондаги ҳозирги даврни олиб қарайдиган бўлсак,  озодаликка эришиш масаласида 70 фоиз ўсиш бор” дейди яна у.

Янгиликлар лентаси
0