Дунёда

Алмазбек Атамбаев рафиқаси ва ўғиллари билан учрашди

© Sputnik / Табылды КадырбековСупруга бывшего президента Алмазбека Атамбаева Раиса Атамбаева
Супруга бывшего президента Алмазбека Атамбаева Раиса  Атамбаева - Sputnik Ўзбекистон
Собиқ президентнинг оиласи билан учрашуви Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси (ГКНБ) тергов ҳибсхонасида бўлиб ўтди. Адвокат Атамбаев ўзини қандай ҳис қилаётганини айтди.

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев рафиқаси Раиса ва ўғиллари Сейитбек ва Қодир билан учрашди. Бу ҳақда унинг адвокати Сергей Слесарев Sputnik Қирғизистонга маълум қилди.

“Учрашув сешанба, 14 январь куни бўлиб ўтди. Алмазбек Шаршенович ўзини яхши ҳис қилмоқда, соғлиғидан шикоят қилмаяпти”, - деди адвокат.

Экс-президент Киргизии Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Атамбаев ўз мақсадига эришди – судья қарор қабул қилди

Унинг сўзларига кўра, Атамбаев Қўй-Тошда бўлиб ўтган воқеалар юзасидан қўзғатилган жиноят иши материаллари билан танишиб чиққан.

Эслатиб ўтамиз,  7 август куни Қирғизистон махсус топшириқли бўлинмалари ҳарбийлари собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг Чуй вилоятидаги Кўй-Тош қишлоғида жойлашган қароргоҳига бостириб кирди. Собиқ президентни қўлга олишга уриниб, махсус амалиёт ўтказишди. Бироқ уддасидан чиқа олишмади, чунки собиқ президентнинг тарафдорлари қаттиқ қаршилик кўрсатишди. Ушбу ҳодисалар натижасида бир ҳарбий ҳалок бўлди. 8 август куни уни қўлга олиш амалёти такроран ўтказилди. Натижада сиёсатчи таслим бўлди. Ҳозирда Атамбаев ва унинг бир неча тарафдорлари ҳибсга олинган ва жиноят ишлари қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала