Миллий гвардия бўлинмаларига номзодлар учун талаблар белгиланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаСотрудники Национальной гвардии Узбекистана
Сотрудники Национальной гвардии Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Ўзбекистонда Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодлар учун талаблар белгиланди. Тегишли буйруқ 13 январь куни Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди

Буйруққа мувофиқ Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низом янги таҳрирда тасдиқланди.

Низомда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью подразделения Национальной гвардии - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Миллий гвардияси тўғридан тўғри президентга бўйсундирилди

- дастлабки ўрганишни ташкил этиш ва ўтказиш;

- жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;

- психологик ўрганиш;

- тиббий кўрикдан ўтказиш;

Низомга мувофиқ, ўрта ёки ўрта-махсус ёхуд олий маълумотга эга бўлган қуйидаги фуқаролар номзод бўлиши мумкин:

- 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган;

- муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган 40 ёшгача бўлган шахслар;

- резервдаги ва захирадаги 40 ёшгача бўлган офицерлар.

Янгиликлар лентаси
0