Сиёсат

Ўзбекистон президенти Сергей Лавровни қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял исполняющего обязанности министра иностранных дел Российской Федерации Сергея Лаврова
Шавкат Мирзиёев принял исполняющего обязанности министра иностранных дел Российской Федерации Сергея Лаврова - Sputnik Ўзбекистон
Лавров Россия президенти Владимир Путиннинг дилдан саломларини етказди. Учрашувда Ўзбекистон-Россия муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда расмий ташриф билан бўлиб турган Россия ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сергей Лавровни қабул қилди. 

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, учрашув аввалида Мирзиёев стратегик шериклик ва иттифоқчиликка асосланган икки томонлама муносабатларнинг ривожланиш суръати тобора ортиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этган.

Визит главы МИД РФ С. Лаврова в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Камилов ва Лавров Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифини муҳокама қилишди

Қайд этилишича, олий даражадаги мулоқот мунтазамлик касб этгани, ўзаро алмашинувлар мисли кўрилмаган даражада фаоллашгани, кўп қиррали ҳамкорлик, аввало, савдо-иқтисодий, инвестиция, энергетика, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳалар, таълим ва бошқа устувор йўналишларда кенгайиб бораётгани бундан далолат беради.

Сергей Лавров самимий қабул учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди ҳамда Россия президенти Владимир Путиннинг дилдан саломларини етказди. Икки раҳбарнинг мамлакатлар ўзаро ҳамкорликда бугунги даражага эришишидаги ҳал қилувчи роли алоҳида қайд этилди.

Учрашувда Ўзбекистон-Россия муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик мавзулар юзасидан фикр алмашилди.

Жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала