Иқтисод

Инкасатор хизмати учун ҳақ буюртмачи томонидан тўланади – ҳукумат қарори

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан 1 мартдан инкасатор хизмати учун ҳақ буюртмачи томонидан тўланади.

ТОШКЕНТ, 17 янв – Sputnik. Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди.

Денежные купюры России - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистонда сўм/рубль тўғридан-тўғри конвертацияси жорий этилади

Киритилган ўзгартиришларга кўра, 2020 йил 1 мартдан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулларини банкка инкассатор орқали етказиб берилгани учун хизмат ҳақи шартнома асосида буюртмачи томонидан тўланади.

(Ҳозирги тартибга кўра, инкассация хизмати харажатлари тижорат банклари томонидан қопланади).

Шунингдек, ички ишлар ходимларига имтиёзли шартда турар жой сотиб олиш, қуриш ва реконструкция қилишга узоқ муддатли ипотека кредити тижорат банкларнинг ўз маблағлари ва жалб этиладиган маблағлар ҳисобига берилганида кредитнинг фоиз ставкаси банк ва қарз олувчи ўртасида тузилган битим бўйича белгиланади.

(Бугунги кунда фоиз ставкаси қайта молиялаштириш ставкасининг икки фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорида белгиланади).

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала