Жамият

МДҲ иқтисодий кенгаши ВДНХнинг "Ўзбекистон" павильонида бўлиб ўтади

© Sputnik / Назаров ОрифжонПавильон №66 на ВДНХ
Павильон №66 на ВДНХ - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
МДҲ Ижроия қўмитаси июндаги учрашувни ВДНХнинг ҳозир капитал таъмирланаётган "Ўзбекистон" павильонида ўтказишни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 17 январь - Sputnik. Ушбу йилнинг 19 июнь куни Москвада ВДНХда МДҲ иқтисодий кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Маълумотларга кўра, ижроия қўмитаси уни ҳозирги пайтда капитал таъмирланаётган "Ўзбекистон" павильонида ўтказишни таклиф қилмоқда.

"ВДНХда Ўзбекистон павильони бор, менимча, бу йил очилади, тўғрими? Умид қиламиз. Ва ВДНҲ ташаббуси билан 19 июнь куни ВДНХда Иқтисодий Кенгашни ўтказишни олдиндан режалаштирганмиз. Биз уни МДҲ давлати-аъзоси павильонида ўтказилишини хоҳлаган бўлар эдик. Бу ўрганиш учун бир ғоя. Бу осон эмаслигини тушунаман ", деди Сергей Иванов, МДҲ ижроия қўмитаси раиси ва ижрочи котибининг ўринбосари.

Бунга Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов деди: "Биз ҳаракат қиламиз!"

Павильон №66 Культура (Узбекская ССР) - Sputnik Ўзбекистон
Маданият
ВДНХ боғидаги Ўзбекистон павильони реставрация қилинмоқда

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МДҲга раислиги доирасида 2020 йилда 70 га яқин тадбир ўтказади.

Ҳамдўстлик раислигини 2020 йилда Туркманистондан Ўзбекистонга ўтказиш тўғрисидаги қарор 2019 йил октябрьда Ашхабодда бўлиб ўтган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида қабул қилинган.

Савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, шу жумладан транспорт ва логистика соҳаларини ривожлантириш ҳам МДҲга раислик қилаётган Ўзбекистон учун ривожлантиришни режалаштираётган устувор йўналишлардан биридир.

Бундан ташқари, Тошкент илмий-техникавий ҳамкорликни муҳим устувор йўналиш деб билади, ва бусиз барча тузилмаларнинг самарали ишлаши мумкин эмас. Алоҳида мавзу - минтақавий хавфсизлик, трансчегаравий таҳдидларга қарши кураш: терроризм, наркотрафик ва жиноятчилик.

Янгиликлар лентаси
0