Миллий гвардия ватанпарварлик ойлигини ўтказди

© Пресс-служба Национальной гвардии Республики УзбекистанВоеннослужащие национальной гвардии Узбекистана во время парада
Военнослужащие национальной гвардии Узбекистана во время парада - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ватанпарварлик ойлиги доирасида ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг ўзи учун ҳам тадбирлар, ижодий учрашувлар, концерт дастурлари ташкил этилган.

ТОШКЕНТ, 17 янв – Sputnik. Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ватанпарварлик ойлиги ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси матбуот хизмати офицери маълум қилмоқда.

© Пресс-служба Национальной гвардии Республики УзбекистанВоеннослужащий национальной гвардии Узбекистана знакомит молодого человека со снайперской винтовкой
Миллий гвардия ватанпарварлик ойлигини ўтказди - Sputnik Ўзбекистон
Военнослужащий национальной гвардии Узбекистана знакомит молодого человека со снайперской винтовкой

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг турли нуқталарида  Миллий гвардия тизимидаги барча бошқармалар, ҳарбий қисм, бўлинмалар, ҳарбий хизматчи ва ходимлар томонидан махсус тадбирлар уюштирилган.

Ватанпарварлик ойлиги доирасида 1 ой мобайнида шаҳар, туман марказларида маҳаллий аҳоли учун ҳарбий парад ва фестиваллар, мусиқий дастурлар, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар намойишлари, югуриш марафонлари, тарғибот тадбирлари ҳамда акциялар бўлиб ўтган.

© Пресс-служба Национальной гвардии Республики УзбекистанВоеннослужащие национальной гвардии Узбекистана держат малышей на руках
Миллий гвардия ватанпарварлик ойлигини ўтказди - Sputnik Ўзбекистон
Военнослужащие национальной гвардии Узбекистана держат малышей на руках

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ва уларнинг яқинлари ўртасида “Аскар оналарини шарафлаймиз!” мавзусида видеомулоқотлар ўтказилган.

© Пресс-служба Национальной гвардии Республики УзбекистанВоеннослужащие национальной гвардии Узбекистана во время парада
Миллий гвардия ватанпарварлик ойлигини ўтказди - Sputnik Ўзбекистон
Военнослужащие национальной гвардии Узбекистана во время парада

Бундан ташқари мазкур тадбирлар турли поғонадаги таълим муассасалари, меҳрибонлик ва мурувват уйлари тарбияланувчилари учун ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган ҳарбий маънавий-маърифий тадбирлар намойиш этилган.

© Пресс-служба Национальной гвардии Республики УзбекистанВоеннослужащие национальной гвардии Узбекистана во время парада
Миллий гвардия ватанпарварлик ойлигини ўтказди - Sputnik Ўзбекистон
Военнослужащие национальной гвардии Узбекистана во время парада

Жумладан, кўргазмалар уюштирилган, уч авлод учрашувлари, музей, театр ва ҳарбий қисмларга экскурсиялар, спорт мусобақалари ҳамда танловлар ташкил этилган. Танловларда энг фаол ва ғолиб бўлган ёшларга совғалар топширилган.

Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари ва меҳнат фахрийлари, хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган хизматдошларининг оила аъзолари ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари ҳолидан хабар олиб, уларга маънавий ва моддий ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, Ватанпарварлик ойлиги доирасида ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг ўзи учун ҳам тадбирлар, ижодий учрашувлар, концерт дастурлари ташкил этилган.

 

Янгиликлар лентаси
0