Ўзбекистонда сўм/рубль тўғридан-тўғри конвертацияси жорий этилади

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры России
Денежные купюры России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия валютаси - рублни Ўзбекистон миллий валютасига конвертацияси бизнес ҳамжамияти учун фойдали, бу Ўзбекистон-Россия Федерацияси ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 17 янв – Sputnik. Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати департаменти директори Бекзод Ҳамроев Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюда ишбилармонлар ва сармоядорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида валюта ва банк тизимини либераллаштириш жараёнлари ҳақида сўзлаб берди.

"Биринчи чоракнинг охиригача сўм/рубль тўғридан-тўғри конвертациясини жорий этиш режалаштирилган. Ҳозирги вақтда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда", - деб таъкидлади Хамроев.

Департамент раҳбари рубльни сўмга конвертацияси бизнес ҳамжамияти учун фойдали эканлигини, бу  Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга ёрдам беришини таъкидлади. Доллар ва еврода ҳисоб-китоблардан қочиш молиявий операцияларни соддалаштиради ва тезлаштиради.

Янгиликлар лентаси
0