Жамият

Чернобилда ҳеч қандай икки каллали ҳайвонлар яшамайди - ЎзАтом

© Sputnik / Рамиз БахтияровМакет АЭС
Макет АЭС  - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
“Ўзатом” атом энергетикаси атрофида тарқалган, гуёки радиация оқибатида инсонлар ёки ҳайвонлар генлари ўзгариши ҳақидаги ваҳималарни инкор қилди.

ТОШКЕНТ, 18 янв - Sputnik. Бугун Вестминстер халқаро университетида “Ўзбекистонда энергетика соҳасини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда Энергетика вазирлиги ва “Ўзатом” агентлиги вакиллари ўз маърузалари билан иштирок этди, деб хабар қилмоқда муассаса матбуот хизмати. 

Генеральный директор государственной корпорации по атомной энергии Росатом Алексей Лихачев - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Лихачёв: халқаро атом лойиҳалар Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишига қўшимча импульс беради

Хусусан, “Ўзатом” бугунги кунда атом энергетикаси атрофида тарқалган ваҳимали миш-мишларни рад этди. Ана шундай ёлғон афсонлардан бири – радиация таъсири натижасида наслда генетик ўзгаришлар ҳосил бўлиши ҳақидаги ваҳималардир.

Масалан, Чернобиль ўрмонларида икки каллали ҳайвонлар ёки мутантлар яшаши тўғрисида афсоналар мавжуд. Ёки Японияда Хиросима ва Нагасаки шаҳарлари бомбардимон қилингандан сўнг генетик ўзгаришлар билан болалар тўғилаётгани ҳақида афсона мавжуд.  

“Ўзатом” тақдим этган фотосуратларда Чернобилда ҳам Японияда ҳам инсонлар ёки ҳайвонот оламида ҳеч қандай генетик ўзгаришла қайд этилмгани акс этган.

“Расмлардан кўриниб турибдики у ерда ҳеч қандай икки каллали ҳайвонлар яшамайдилар. Шунингдек, Кейинги расмда Япониядаги бомбардимонлардан сўнг юқори дозадаги нурланишни олган ота-оналардан тўғилган фарзандларни кўриш мумкин ва ҳеч қандай генетик ўзгаришлар мавжуд эмаслигига ишонч ҳосил қилиш мумкин”, - дейилган хабарда.

Ундан ташқари анжуманда мутахассислар атом элеткр станциясининг афзалликлари ва замонавий ядровий технологияларнинг хавфсизлик даражаси тўғрисида атрофлича маълумот беришди.

Янгиликлар лентаси
0