Жамият

"Чорраҳадаги дирижёр" - тошкентлик маҳоратли ҳаракат бошқарувчиси ҳақида

© Лев ШерстенниковСодиқ Қосимов - знаменитый регулировщик из Ташкента
Содиқ Қосимов - знаменитый регулировщик из Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Маҳоратли дирижер каби деб ёзган эди машҳур “Огонёк” журнали тошкентлик йўл бошқарувчи Содиқ Қосимов ҳақида 1966 йилда.

ТОШКЕНТ, 18 янв - Sputnik. Бир неча кун олдин интернет саҳифаларидана бирида Тошкентлик йўл-ҳаракати бошқарувчиси старшина Содиқ Қосимовнинг фотосуратлари пайдо бўлган эди.

Реклама коллекции женской одежды. 1966 год - Sputnik Ўзбекистон
Фото
Ўтмишга назар: Собиқ иттифоқ гўзаллари қандай кийинишган – фото

Фотосурат бир зумда ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетди. Унда акс этган мўйловли йўл бошқарувчининг ёрқин тимсоли кўпчилликни бефарқ қолдирмади. Кейинчалик Tashkent Retrospektive саҳифасида ушбу машҳур бошқарувчи ҳақида “Огонёк” газетасида чоп этилган мақола ҳам чиқарилди.

“Чорраҳадаги одам” сарлавҳали мақола 1966 йилда милиция куни арафасида босиб чиқарилган. Эслатиб ўтамиз ўша йил Тошкентда мудҳиш ер қимирлаши содир бўлган эди...

“Тошкент чанг, бензин, тупроқ, цемент ва асфальтга ботиб кетган... Кўчалар юк автомобилларига тўла. Краз, Маз, Зил ва чаққон Газикларда – Москва, Киев, Тбилиси, Кишинев ва Ленинград шаҳарлари номерлари...

© MyTashkentСодиқ Қосимов - знаменитый регулировщик из Ташкента
Чорраҳадаги дирижёр - тошкентлик маҳоратли ҳаракат бошқарувчиси ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Содиқ Қосимов - знаменитый регулировщик из Ташкента

26 апрелдан буён шаҳардаги машиналар сони бир неча мингга ошди. Йўлларда эса эртадан кечгача – машиналар лиқ тўла. Ўзбекистон пойтахтига эса яна ва яна қурилиш техникаси ва машиналар келмоқда. Тезкор юклар, цемент, гравий, бетон панеллари ва ёғоч материаллар тўхтовсиз оқим билан шаҳар четидаги улкан қурилиш майдонларига етказиб берилмоқда.

Биз репортаж қаҳрамонини энг гавжум чорраҳадан топдик. Жазирама иссиқ ва чанг тўполонга қарамасдан Содиқ-ака виртуоз дирижер каби автомобиллар оқимини бошқариб турар эди. Автомобилларни бошқаришда нафақат унинг қўли ва таёқчаси, балким юзи ва кўзлари ҳатто улкан мўйловлари ҳам иштирок этарди”, - деб ёзлган Огонёк журнали муаллифи Ю. Сбитнев.   

Тошкент шаҳар ИИББ чоп этган мақолада айтилишига қараганда Содиқ ака Тошкентнинг “Ёш гвардия” кинотеатри олдидаги ва бошқа бир неча чорраҳаларида хизмат қилган. Узоқ йиллар (36 йил) давомида унинг ишида бирор маротаба камчилик топилмаган. Аксинча старшина 83 маротаба мақтов ёрлиқлари олган. Шунингдек Содиқ Қосимов “Қизил байроқ” ва “Қизил юлдуз” орденлари соҳиби бўлган.

© Лев ШестеренниковСодиқ Қосимов - знаменитый регулировщик из Ташкента
Чорраҳадаги дирижёр - тошкентлик маҳоратли ҳаракат бошқарувчиси ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Содиқ Қосимов - знаменитый регулировщик из Ташкента
Янгиликлар лентаси
0