Иқтисод

Ўтган йилда инвестициялар кутилганидан 2 баравар кўп бўлди – вазирлик

© Sputnik / Михаил Кутузов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры и монеты разных стран
Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўтган йилда Ўзбекистонга умумий ҳисобда 50дан ортиқ давлат инвестиция киритган, лекин энг йирик инвесторлар бу – Хитой, Россия ва Германия бўлган.

ТОШКЕНТ, 18 янв - Sputnik. Инвестициялар ва Ташқи савдо вазирлги хабар қилишига кўра, 2019 йилда Ўзбекистон иқтисодига киритилган инвестициялар миқдори кутилганидан 2 баравар кўп бўлган.

“2019 йил давомида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан инвестицияларни ўзлаштириш ҳажми 220,7 трлн сўмга етказилиб, тасдиқланган йил прогнозига нисбатан 2 баробарга ўсди”, - дейилган хабарда.  

Вазирлик хабарига кўра, Ўзбекистонга киритилган инвестицияларнинг умумий миқдори 13,3 млрд.долл.ни ташкил қилган бўлиб, ундан 9,3 миллиард доллар - тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар, 4 милрд доллар - давлат кафлати остидаги хорижий инвестициялар ва кредитлар.

Ваҳоланки, ўтган йилда БМТ (ЮНКТАД) бутун дунёда инвестициялар миқдори 19 %га камайганини қайд этган. Шундай вазиятда Ўзбекистонда инвестициялар миқдори 2018 йилга нисбатан 3,2 баравар ўсган.   

Ўзбекистонга умумий ҳисобда 50дан ортиқ давлат инвестиция киритган бўлса-да, улар орасида энг йирик инвесторлар бу – Хитой, Россия ва Германия бўлган.

Янгиликлар лентаси
0