Иқтисод

БАА Ўзбекистонда шамол электр станциясини қуришга 600 млн $ инвестиция киритади

© Sputnik / Владимир Астапкович / Фотобанкка ўтишВетряные электростанции
Ветряные электростанции - Sputnik Ўзбекистон
Қурилиш ишларини 2020 йилнинг учинчи чорагида бошлаб, объектни 2022 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik.  Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar” компанияси билан Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида 400 МВт қувватга эга шамол электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида келишув имзоланди. Келишувни имзолаш Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигида бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам развития электроэнергетики. - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Жорий йилда қарийб 1300 мегаватт қувватлар ишга туширилиши режалаштирилган

Вазирлик хабарига кўра, “Masdar” компанияси шамол электр станциясини лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишни амалга оширади.

Қурилиш учун инвестициялар ҳажми 600 млн доллар миқдорида баҳоланмоқда. Ишларни 2020 йилнинг учинчи чорагида бошлаб, объектни 2022 йилда фойдаланишга топшириш режа қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БААнинг “Masdar” компанияси Навоий вилоятидаги умумий қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектр станциясини қуришга 100 миллион долларгача сармоя киритиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала