Ўзбекистон 2025 йилга бориб газ экспортини тўхтатиши мумкин

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишМанометр
Манометр - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2025 йилга бориб газни экспорт қилишни тўхтатиш ва табиий газни қайта ишлаб, қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чоралари кўрилади.

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ўзбекистон 2025 йилга бориб табиий газ экспортини тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ЎзЛиДеП сиёсий кенгашининг йиғилишидаги чиқиши давомида маълум қилди.

Нефтяные станки-качалки - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги нефть ва газ конларининг умумий захираси ҳақидаги маълумот очиқланди

Бош вазир сўзларига кўра, иқтисодиётнинг базавий тармоқларидан бири ҳисобланган ёқилғи-энергетика соҳасини ривожлантириш янги босқичга олиб чиқилади.

Бунда, 2030 йилгача электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини қарийб 2 баробарга, нефть маҳсулотлари ҳажмини 1,8 баробарга, табиий газ қазиб чиқаришни 1,2 баробарга, кўмир қазиб олишни эса 3,3 баробарга ошириш таъминланади.

“Лекин, 2025 йилга бориб, табиий газни экспорт қилишни тўхтатиш ва табиий газни қайта ишлаб, қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чоралари кўрилади. Электр энергия ишлаб чиқаришда эса муқобил энергия манбаларидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилади”, - дея Арипов сўзларидан келтиради ЎзА.

Маълум қилинишича, энергия сарфини камайтириш мақсадида жорий йил охиригача барча истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш бўйича электрон ҳисоблагичлар тўлиқ ўрнатилади. Шу орқали истеъмолчиларга нореал ҳисобланаётган қўшимча тўловлар билан боғлиқ муаммолар бартараф этилиши таъминланади.

Янгиликлар лентаси
0